Жамият | 14:14 / 21.07.2015
2424
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида парранда миқдори 15 фоизга ортди

2015 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра Наманган вилоятида парранда миқдори 15 фоизга, йирик шохли чорва миқдори 2 фоизга, майда шохли чорва миқдори 2.5 фоизга ортди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар бермоқда.
Ўтган даврда вилоятдаги фермер хўжаликлари бозорга 53 минг тонна гўшт, 239 минг л сут, 152 минг дона тухум чиқаришди.
Бундан ташқари, Янгиқўрғон туманида асаларичилик фаол ривожлантирилаётгани хабар қилинмоқда.