Спорт | 00:49 / 22.07.2015
2785
1 дақиқада ўқилади

“Зенит”нинг 2014 йилдаги зиёни 5,2 млрд рублни ташкил қилди

“Зенит” 2014 йилда 5,2 млрд рубллик зиён кўрган. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги ўзининг СПАРК номли янги молиявий ҳисобот тизимига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

2014 йилда “Зенит”нинг тушуми 6,1 млрд рублни ташкил қилган.

“Зенит”нинг 2013 йилдаги зиёни 16 марта камроқни, яъни 5,2 млрд лик тушумда 320 млн рублни ташкил қилган.

СПАРК тизими компанияларнинг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлардан фойдаланади.