Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фермер хўжалигидан трансформатор ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди
Бухоро вилояти Пешку тумани ИИБга фермер хўжалиги раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг фермер хўжалиги ҳудудида ўрнатилган трансформаторни ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида мазкур ўғирликни Ромитан туманида яшовчи 30 ёшли йигит содир этганлиги аниқланди ва у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.