Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:33 / 22.07.2015
2859
1 дақиқада ўқилади
Google электрон почтанинг индивидуаллаштирилган манзилларини сотишни йўлга қўймоқчи
Google компанияси Gmail хизмати фойдаланувчиларига ўз электрон манзилини кастомизация қилиш имкониятини бермоқчи. Бу ҳақда GSMArena ёзмоқда.
Бу фойдаланувчига манзилнинг стандарт иккинчи қисмини (@gmail.com) истаганича алмаштириш имконини беради. Бу хизматга Gmail сайти орқали уланиш мумкин бўлади. Аммо ҳозирча хизмат ишлагани йўқ.
Хизматнинг нархи ойига 2 долларни ташкил қилади.