Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:40 / 22.07.2015
2944
1 дақиқада ўқилади
Россиянинг Красноярск ўлкасида содир бўлган ЙТҲда 11 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Красноярск ўлкасида автобус билан юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва 22 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВнинг расмий сайти орқали ахборот берилди.
Автобус Красноярскдан Шариповога кетаётган чоғда юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Бошқа тафсилотлар маълум эмас.
ЙТҲ жойида 30 нафар қутқарувчи ва 5та техника бирлиги ишламоқда.