Жаҳон | 08:55 / 24.07.2015
4064
1 дақиқада ўқилади

Обама Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида қолишини сўрамоқда

АҚШ президенти Барак Обама интервьюларидан бирида Буюк Британия глобал жараёнларга таъсир кўрсатишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Европа Иттифоқида ўзининг аъзолигини сақлаб қолиши кераклигини айтди.

Обаманинг айтишича, Буюк Британиянинг ЕИда аъзолик қилиши трансатлантик иттифоқнинг кучлари борасида жиддий ишонч беради.

Обама, шунингдек, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмеронни “тенги йўқ ҳамкор” деб атади.