Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 18:31 / 26.07.2015
4331
1 дақиқада ўқилади
Жозе Моуриньо: Инглиз жамоалари "Челси" юрган йўлдан боришмоқда
“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия премьер-лигаси бош соврини учун сўнгги йилларда кечаётган кураш ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
“Клубга жаноб Абрамович келган вақтда, “Челси” совринларни сотиб оларди. Энди улар (яъни “Челси”нинг рақобатчилари “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”) совринларни сотиб олишмоқда. Шундай бўлиши табиий.
Ўз навбатида, биз ҳам рақиблар билан тенг кураш олиб боришимиз учун кучли бўлишимиз ва улардагидек пулимиз сарфламасак ҳам уларни енгишга уринишимиз лозим”, – дейди португалиялик мураббий.