Спорт | 09:53 / 26.07.2015
2976
1 дақиқада ўқилади

Луис Энрике: «Бугун вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичимиз одатдагидан паст бўлди»

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан (1:3) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Афсуски, майдон қаттиқ эди, бу ҳар иккала жамоага халал берди. Суарес ва Мунир уч марта дарвоза устунини нишонга олишди? Бу футболнинг бир қисми. Бундан ташқари биз яна кўп вазиятларни яратдик. Вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичимиз одатдагидан паст бўлди», – дейди Энрике.