Жаҳон | 18:21 / 26.07.2015
5773
1 дақиқада ўқилади

Покистонда АҚШ элчихонаси ходими ўлдирилди

Покистонда қуролланган шахслар АҚШнинг Исломободдаги элчихонаси ходимларидан бирини ўлдириб кетишди.

Полиция маълумотига асосланиб, Ассошейтед Пресс нашрининг хабар беришича, ўлдирилган шахс Покистон фуқароси бўлган.

Хабарда айтилишича, марҳум Иқбол Бейг наркотикларга қарши кураш бўлимида ишлаган. Уни 26 июль куни тонгида ўлдиришган.
Полиция бу ҳодиса бўйича текширув олиб бормоқда.