Жаҳон | 23:08 / 26.07.2015
4388
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг янги денгиз доктринаси Ўрта Ер денгизида доимий флот жойлаштирилишини талаб қилади

Россия Федерациясининг янги денгиз доктринаси ушбу давлатнинг битта флоти доимий равишда Ўрта Ер денгизида бўлишини талаб қилади. Ҳужжат матни Кремлнинг расмий сайти орқали эълон қилинди.
Илгарироқ Россия томонидан қабул қилинган янги денгиз доктринасида НАТО ҳарбий инфраструктурасининг Россия чегараларига яқинлашишига йўл қўймаслик назарда тутилгани хабар қилинган эди. Эндиликда ҳужжатдан ўрин олган янги тафсилотлар ҳам маълум бўлди.
“Ўрта Ер денгизида: Россия Федерациясининг ҳарбий мавжудлигини доимий асосда таъминлаш”, – дейилади матнда.