Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 19:44 / 27.07.2015
4177
1 дақиқада ўқилади
Мунтари "Ал-Иттиҳод"га ўтди
Ганалик ярим ҳимоячи Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда L`Equipe нашри хабар берди.
30 ёшли ушбу футболчи жамоага эркин агент мақомида келган ва 2 йиллик шартнома имзолаган. Унга йилига 5 млн евролик маош тайинланган.
Маълумот учун, Мунтари охирги 4 мавсумда Италиянинг "Милан" жамоасида ҳаракат қилди. Охирги мавсумда у 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.