Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:58 / 27.07.2015
4505
1 дақиқада ўқилади
Россия чегарасини бузиб ўтган ўзбекистонлик отлиқлар жазоланди
Россия федерацияси ва Қозоғистон чегарасида шу йилнинг май ойида ноқонуний равишда ҳаракатлангани учун қўлга олинган ўзбекистонлик икки нафар отлиққа жазо тайинланди.
Хабар қилинишича, Россия чегарасини от орқали ноқонуний равишда кесиб ўтмоқчи бўлган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси 1 йилу 2 ойга қаттиқ тартибда ўташ учун қамоққа ҳукм қилинган. Унинг ҳамроҳи бўлган 35 ёшли яна бир ўзбекистонликка эса 10 ойлик қамоқ жазосии тайинланган.