Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:38 / 29.07.2015
3003
1 дақиқада ўқилади
Римдаги аэропортда ёнғин чиқиши туфайли учишлар бекор қилинди
Италия пойтахти Рим шаҳри ҳудудидаги Фьюмичино шаҳридаги мамлакатнинг асосий аэропортида катта ёнғин юз берди. Бу ҳақда аэропортнинг расмий твиттери хабар берган.
Айни вақтда шу сабабли аэропортдан учишлар тўхтатилган.
Маълум бўлишича, ёнғин аэропорт яқинидаги Кочча-ди-Морто кўчасида бошланган ва шамол туфайли атрофга тарқалган.
Ҳозирда Кочча-ди-Морто кўчаси ёпиб қўйилган ва ҳудудга ўт ўчирувчилар ҳамда полиция вакиллари етиб келган.