Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:55 / 30.07.2015
8300
1 дақиқада ўқилади
Чеченистонлик қаллоб қизлар ИШИД агентларидан алдов йўли билан пул ундиргани аниқланди
Чеченистонлик уч нафар қиз ИШИД ёлловчи агентлари билан интернет орқали боғланиб, ижтимоий тармоқдаги сохта аккаунтлар орқали улар гуруҳга аъзо бўлишни исташини важ қилиб, пул сўрашган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Алоқа ўрнатилгач, қизлар Сурияга етиб олишга пуллари йўқлигини айтишган. Уларнинг электрон ҳамёнларига пул келиб тушган, сохта аккаунтлар ўчириб ташланган.
Айни пайтда қизларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов олиб борилмоқда.