Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 00:55 / 30.07.2015
2237
1 дақиқада ўқилади
«Реал» Рамос билан 2020 йилгача шартномани узайтириш бўйича келишиб олди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос клуб билан шартномани узайтиришга рози бўлди, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Янги келишув муддати 2020 йил ёзида тугайди.
Шартноманинг узайтирилиши 23 августда расман эълон қилинади.
Аввалроқ Рамос яхшиланган шартнома бўйича “Реал”да йилига 9 млн евро маош олиши маълум қилинганди.
Бундан аввал Рамосга “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдираётган эди.