Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:43 / 31.07.2015
4160
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда даврий матбуотга интернет орқали обуна бўлиш хизмати ишга тушди
“Ўзбекистон почтаси” АЖ “Даврий нашрларга интернет орқали обуна бўлиш” замонавий хизматининг ишга туширилганлигини маълум қилди. Эндиликда барча жамиятнинг веб-сайти орқали банк картаси орқали тўловни амалга оширган ҳолда турли нашрларга обуна бўлиши мумкин.
Бугунги кунда ушбу хизмат фақат Тошкент шаҳрида яшовчилар учун амал қилмоқда. Яқин кунларда хизмат бошқа ҳудудлар учун ҳам жорий қилиниши айтилмоқда.