Спорт | 13:08 / 31.07.2015
2820
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон бош вазири: Халқаро олимпия қўмитаси 2022 йилги қишки ўйинларни Олма-Отага ишониши керак

Халқаро олимпия қўмитаси 2022 йилги қишки ўйинларни Олма-Отага ишонса, ҳеч нарсадан ютқизмайди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ва “Олма-Ота-2022” мурожаат қўмитаси раиси Карим Масимов қўмитанинг 128-сессияси чоғидаги тақдимот пайтида маълум қилди.
2022 йили XXIV қишки Олимпия ўйинлари ва XIII Паралимпия ўйинларига меҳмонлик қилувчи шаҳар 31 июль куни Халқаро олимпия қўмитасининг навбатдаги сессиясида яширин овоз бериш йўли билан аниқланади. Пекиндан ташқари, мезбонликка Олма-Ота шаҳри ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Овоз беришда ХОҚнинг 100 аъзосидан 85 нафари иштирок этади. Сайловда кўпроқ овоз олган шаҳар ғолиб бўлади.