Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:23 / 02.08.2015
2601
1 дақиқада ўқилади
Доғистон қишлоқларидан бирида йирик ёнғин содир бўлди
Россиянинг Доғистон ўлкасидаги Цехок қишлоғида олтита уйга ўт кетди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
“Қишлоқда бир уйда ёнғин бўлди, олов қўшни уйларга ўтди, натижада ҳозир олтита уй ёнмоқда”, – деб маълумот берди минтақанинг фавқулодда хизматлари.
Ёнғинда ҳеч ким зарарланмади, одамлар вақтида эвакуация қилинди. Қутқарувчилар оловни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.