Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:13 / 04.08.2015
9399
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик курашчига "Cobalt" автомобили калити топширилди
Спорт кураши бўйича Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган Умиджон Исманов "Cobalt" автомобили калитини қабул қилиб олди.
17 ёшли ушбу спортчига бу совға Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан топширилган.
Ўзбекистонлик бу курашчи айни вақтда шу йилнинг сентябрь ойида Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда.
"Мен Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган 2016 йилги Олимпиадага йўлланма олмоқчиман", дейди Исманов.