Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:33 / 04.08.2015
2129
1 дақиқада ўқилади
"Рома" Жекони трансфер қилиш борасида "Манчестер Сити" билан келишувга эришди
"Рома" ва "Манчестер Сити" жамоалари босниялик 29 ёшли ҳужумчи Эдин Жеконинг трансфери бўйича келишувга эришишди.
Хабар қилинишича, Жеко 23 млн евро эвазига Италия жамоасига ўтади. Бу ҳужумчи римликлар билан шахсий шартнома борасида келишиб олган.
У "Рома" билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва йилига 4,5 млн евро маош олиши айтилган.