Жаҳон | 10:44 / 06.08.2015
3012
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири ҳозирча Киевга бормаслигини айтди

Янги Зеландия ташқи сиёсий идораси раҳбари Мюррей Маккалли, гарчи Украина раҳбариятидан таклиф олган бўлса-да, ҳозирча ушбу мамлакатга ташриф буюришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Илгарироқ Украина ТИВ етакчиси Павел Климкин Маккаллини мамлакатга даъват этгани маълум қилинган эди.
“Мен таклифни олдим. Аммо айни пайтда у ерга бориш бўйича конкрет режаларим йўқ”, – деди Маккалли журналистлар билан мулоқот чоғида.