Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 11:24 / 07.08.2015
3086
1 дақиқада ўқилади
iOS 9 автоматик тарзда янгиланишларни ўрнатиш имкониятига эга бўлди
Ўтган жума куни чиққан iOS 9 дастурий таъминотининг бета-версиясида янгиланишларни автоматик тарзда ўрнатиш имконияти туғилди, деб ёзади 9to5mac.com ресурси.
Дастур кўчириб бўлингач, фойдаланувчи уни ўзи ўрнатиши ёки тунги соат 2:00-4:00да автоматик ўрнатишни белгилаш имконияти пайдо бўлади. Бундан кейинги янгиланишлар ҳам автоматик юкланади.
Янги операцион дастурнинг релизи 2015 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказилиш кутилмоқда.