Жаҳон | 01:49 / 11.08.2015
5600
1 дақиқада ўқилади

Ироқдаги портлашлар оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Ироқнинг шарқида, Боғдоддан 50 км узоқликда жойлашган Баақуба шаҳрида содир этилган портлашлар оқибатида, охирги маълумотларга кўра, 40 киши ҳалок бўлди, 80 га яқин киши жароҳатланган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.    

Ушбу терактлар учун жавобгарликни “ИШИД” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.