Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:10 / 12.08.2015
3074
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон президенти маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларидан қарздорликни кечиб юборди
Қирғизистон президенти Олмосбек Атамбоев “Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларидан суғурта бадаллари, жарима санкциялари ва пенялар бўйича қарздорликни кечиб юбориш ҳақида”ги қонунни имзолади.
Қонун қарздорларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини қўллаб-қувватлаш, барқарорлаштириш ва соғломлаштиришга, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантиришга қаратилган, дейилмоқда ҳужжатда.
Қонун расман эълон қилинганидан кейин 10 кундан кейин кучга киради.