Жаҳон | 05:47 / 17.08.2015
2906
1 дақиқада ўқилади

Дамашқда авиазарбалар оқибатида 80 дан кўпроқ киши ҳалок бўлди

Дамашқ яқинида мухолиф кучлар томонидан назорат қилинувчи бозорга Сурия ҳукумат авиацияси уюштирган ҳужуми оқибатида 80 дан кўпроқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Яна 200 киши жароҳат олди.

Маълум қилинишича, авиазарбалар воқеа жойига қутқарувчилар етиб келгандан кейин ҳам давом этаверган.