Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:20 / 17.08.2015
4507
1 дақиқада ўқилади
Тяньцзиндаги техноген авария ҳудудида яна бир портлаш содир бўлди
17 август эрталаб Хитойнинг Тяньцзин порт шаҳридаги омборхоналардан бирида навбатдаги портлаш содир бўлди. Бу ҳақда CCTV телеканали хабар бермоқда.
“Тяньцзиндаги ҳалокат зонасида кичик портлаш қайд қилинди”, – хабар берди телеканал. Портлаш маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00да содир бўлган.
Тяньцзиндаги омборхоналарда содир бўлган портлашлар қурбонлари сони 112 кишига етди, 95 киши дом-дараксиз кетган деб ҳисобланмоқда. 722 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.