Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 05:39 / 17.08.2015
3142
1 дақиқада ўқилади
Хитойда ер кўчиши оқибатида 60 киши бедарак йўқолди
Хитойнинг Шэньси вилоятида ер кўчиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, яна 60 га яқин киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда The Economic Times нашри.
Ер кўчиши оқибатида турар-жой даҳасига 1,3 млн куб метр тоғ жинслари ўпирилиб тушди. Уюм остида тоғ-кон компаниясининг 15 та умумий ётоқхонаси ва учта уйи қолиб кетди.
Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.