Жаҳон | 15:19 / 22.08.2015
3980
1 дақиқада ўқилади

Мисрда суд "Мусулмон биродарлар" раҳнамосини бир умрлик қамоққа ҳукм қилди

22 август куни Миср суди мамлакатда тақиқланган "Мусулмон биродарлар" ташкилоти етакчиси Муҳаммад Бадиани бир умрлик қамоққа маҳкум этди. Бу ҳақда Al Arabia твиттери орқали хабар берилган.

Қайд этилишича, Бадиа 2013 йилда Порт-Саидда полиция маҳкамасига уюштирилган ҳужумда айбдор деб топилган.

Бундан олдинроқ, Миср суди Муҳаммад Бадиа ва унинг 13 нафар тарафдорини ўлимга ҳукм қилганди.

Маълумот учун, 2013 йилнинг августида Мисрнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган тартибсизликлар вақтида 49та христианлар ибодатхоналари ёқиб юборилганди. Ўт қўйилган биноларнинг 30таси православ коптларнинг ибодатхоналари, 14таси эса католик черковлари яна 5таси протестантларга тегишли ибодатхоналар эди.