Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 06:15 / 23.08.2015
3014
1 дақиқада ўқилади
Кобулдаги портлаш пайтида 3 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахти Кобулнинг дипломатик даҳасида юз берган портлаш пайтида Афғонистонда шартнома бўйича ишлаган 3 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Хабарда айтилишича, террорчи-худкуш автомобилда НАТО конвойига ҳужум қилган.
Ҳукумат берган охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлган.