Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:14 / 23.08.2015
3549
1 дақиқада ўқилади
Москва дарёсига хусусий вертолёт қулаб тушди
Robinson 44 русумли хусусий вертолёти Москва дарёсига қулаган ва чўкиб кетган. Россия ФВВ сайтида ёзилишича, вертолётда 3 нафар ўсмир ва бир ёш бола бўлган.
Маълум қилинишича, бу ҳодиса "Живописная" бухтаси яқинида, қирғоқдан 30 метр масофада содир бўлган.
"Вертолёт бортида 4 киши бўлган. Уларнинг барчаси қутқарилди", дейилади хабарда.
"Интерфакс" нашрида ёзилишича, ҳодиса иштирокчиларига тиббий ёрдам талаб қилинмаган.
Дарёга заҳарли моддалар тўкилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.