Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 22:34 / 23.08.2015
3626
1 дақиқада ўқилади
Республика Олимпия захиралари коллежига қабул қилинувчи ўқувчилар сони оширилди
Янги ўқув йилида Республика Олимпия захиралари коллежига қабул қилинадиган ўқувчилар сони 660 дан 750 гача оширилди.
Бу қарор Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ўз соҳаларида юқори натижаларга эришган Республика олимпия захирлари теннис мактаби ва Бадиий гимнастика бўйича Республика олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар мактабининг иқтидорли ва истиқболли битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олишга имкон беради.