Ўзбекистон | 19:58 / 24.08.2015
7137
1 дақиқада ўқилади

Банклардаги текширув муддати 10 кундан ошмаслиги белгиланди

20 август куни “Хусусий банк ва молия институтлари ва уларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz сайти хабар бермоқда.

Унга кўра, хусусий банк ва молия институтларида ўтказиладиган молия ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар 10 кундан ошиши мумкин эмас.