Ўзбекистон | 15:51 / 24.08.2015
4757
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги ҳамкорлик битими кучга кирди

2015 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Бразилия федератив республикаси ҳукумати ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди.

Битимга кўра томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича керакли чора-тадбирларни кўрадилар.

Жумладан, Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида маҳсулотлар импорти ва экспорти чоғида томонларга бож тўловлари ва солиқларга тааллуқли энг қулай режим яратилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни lex.uz сайтида чоп этилади.