Спорт | 18:56 / 25.08.2015
4638
1 дақиқада ўқилади

Uzreport ЕЧЛ ўйинларини фақат рус тилида шарҳлашини маълум қилди

Uzreport ахборот агентлигининг kun.uz сайтига берган маълумотига кўра, ЕЧЛ ўйинлари рус тилида шарҳланади.

Шунингдек, бир вақтда бир нечта учрашув бўлган тақдирда, марказий ўйин шарҳланиб, қолганлари ёзиб олиниши ва куннинг бошқа вақтларида эфирга узатилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқлари пакетини сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.