Жаҳон | 19:59 / 07.09.2015
3741
1 дақиқада ўқилади

Миср қишлоқ хўжалиги вазири ҳибсга олинди

Миср ҳуқуқ-тартибот муассасалари мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Салоҳ Ҳилолни ҳибсга олдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ҳилол коррупцияда гумон қилинмоқда. Бундан бир неча соат аввал мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий вазирнинг истеъфосини қабул қилган эди.