Жаҳон | 18:20 / 10.09.2015
4149
1 дақиқада ўқилади

Украина Сурияга парвоз қилувчи ҳар қандай Россия самолёти учун ҳаво кенгликларини ёпди

Украина ҳукумати Сурияга парвоз қилувчи Россия самолётлари учун мамлакат осмонини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Мен эрталаб “Украэроруху”га Сурияга учаётган ҳар қандай Россия самолётгани устидан назоратни кучайтириш вазифасини топширдим. Ҳозир Украина устидаги ҳаво кенгликлари бутунлай ёпиқ. Нейтрал сув ҳудудлари устидаги ҳаво кенгликлари қатъий назорат қилинмоқда”, – деди бош вазир Арсений Яценюк.