Ўзбекистон | 10:38 / 11.09.2015
3755
1 дақиқада ўқилади

Навоийда солиқ органлари томонидан 224 рейд ўтказилди

Жорий йилнинг бошидан буён солиқ органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида Навоий вилояти бозорлари ва савдо мажмуаларида 224 рейд ўтказилди. Бу ҳақда вилоят бозор ва савдо мажмуалари фаолиятини назорат қилиш бўлими бошлиғи Эркин Яҳёев маълумот берди.

Унинг сўзларига қараганда, рейдлар давомида якка тартибдаги тадбиркорлардан 403.4 млн сўмлик сифат сертификатига эга бўлмаган товарлар олиб қўйилган.
Шунингдек, у бугунги кунда вилоятда 100дан ортиқ савдо ўрнига эга 17 бозор, савдо мажмуаси ва филиаллар борлигини айтиб ўтди.