Жаҳон | 09:35 / 12.09.2015
5289
1 дақиқада ўқилади

Том Круз иштирокидаги фильмни суратга олиш жараёнида 2 киши ҳалок бўлди

Колумбиянинг шимоли-ғарбида енгил моторли самолёт ҳалокатга учраши туфайли 2 киши ҳалок бўлди ва яна бир нафар киши жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳада Би-Би-Си хабар берган.

Аниқлик киритилишича, бу самолёт таниқли актёр Том Круз иштирокидаги "Мена" фильмини суратга олиш жараёнида иштирок этаётан бўлган.

Тасдиқланган маълумотга кўра, самолёт бортида 2 америкалик учувчи ва бир колумбиялик бўлган. Учувчилардан бири Жимми Ли Гэрланд шифохонага олиб борилган.

Тахмин қилинишича, об-ҳаво ноқулайлиги ҳалокатга сабаб бўлган.