Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 16:58 / 14.09.2015
4498
1 дақиқада ўқилади
Россия санкциялари ЖАРга экспортни 15 фоизга ошириш имконини берди
Москванинг озиқ-овқат маҳсулотларига жорий қилган эмбаргоси ЖАРга Россияга мева экспорт қилишни 15 фоизга ошириш имконини бери. Бу ҳақда ЖАРнинг Россиядаги элчихонаси иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси баёнот берди.
“Санкция режими ЖАР экспортчилари учун Россия бозорига имкониятлар туйнугини очиб берди. Лекн Жанубий Африканинг мақсадли узоқ истиқболли бўлиб, санкцияларга боғланиб қолмайди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
ЖАР айни пайтда Россияга вино экспортини йўлга қўйиш ҳақида ўйламоқда.