Жаҳон | 12:12 / 16.09.2015
7726
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон 19 давлат учун визасиз тартиб жорий қилди

Мамлакатда қулай инвестицион муҳит яратиш мақсадида Қозоғистон 19 давлат учун визасиз тартиб жорий қилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Австралия, Венгрия, Италия, Монако, Бельгия, Испания, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Малайзия, БАА, Сингапур, Буюк Британия, АҚШ, Германия, Финляндия, Франция, Швейцария ва Япония инвесторлари Қозоғистон томонидан бир томонлама визасиз режим жорий қилинган имтиёзли мамлакатлар қаторига кирди.