Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:52 / 17.09.2015
2598
1 дақиқада ўқилади
Чили қирғоқлари яқинида 7,9 балли зилзила қайд этилди
Тинч океанининг Чили қирғоқларига яқин ҳудудида 7,9 балли кучли зилзила содир бўлди. Бу зилзила мамлакат пойтахти Саньяго шаҳрида ҳам сезилган.
АҚШ Геология хизматининг хабарига кўра, зилзила ўчоғи 33 км чуқурликда жойлашган. Чили ҳукумати маълумотига кўра, бу зилзиланинг мамлакат ҳудудидаги кучланиши 7,2 баллдан кам бўлмаган.
Зилзила марказига энг яқин жойлашган аҳоли яшовчи ҳудуд Ильяпель шаҳри (зилзила ўчоғидан 71 км масофада) бўлди.
Ассошейтед Пресс маълумотларига кўра, бу шаҳарда одамлар уйлар ва биноларни тарк этишган.