Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:47 / 17.09.2015
2555
1 дақиқада ўқилади
Моуриньо: ОАВдаги танқидларга қарамай мухлислар биз билан эканидан хурсандман
"Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Маккаби"га (4:0) қарши кечган ЕЧЛ учрашувидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи навбатда мен учун мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари муҳимроқ. Улар бизни олдинга бошлаб туришди.
Гарчи, матбуотда бизни танқид қилишган бўлсада, ишқибозларимиз қийин пайтда бизга мадад бўлишди", - дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда жамоа ички чемпионатда ўта муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Лондонликлар 5 турдан кейин 4 очко билан турнир жадвалининг 17-ўрнида жойлашган.