Ўзбекистон | 22:19 / 18.09.2015
2632
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВда Покистон элчиси билан ўзаро муносабатларнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

2015 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Риаз Ҳусайн Бухорий билан учрашув бўлиб ўтди

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг истиқболли йўналишлари, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг таклифлари кўриб чиқилди.