Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:26 / 19.09.2015
3018
1 дақиқада ўқилади
Чилидаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарни ташкил этмоқда
17 сентябрь куни Тинч океанининг Чилига яқин қисмида содир бўлган 8,4 балли зилзиланинг Чили ҳудудида 6,4 балл куч билан қайталаниши туфайли ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди.
Шунингдек, 6 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Зилзила туфайли жабрланганларнинг умумий сони 3 минг нафардан ошган. Хусусан, Кокимбо вилоятида 1500 мингга яқин киши зилзиладан жабр чеккан.