Жаҳон | 12:35 / 20.09.2015
7878
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: МРБ ва Россия разведкаси Сурия можаролари бўйича музокаралар олиб борди

Америка Марказий разведка бошқармаси ҳамда Россия Ташқи разведка хизмати ходимлари ўтган ҳафтада Москва шаҳрида Сурия можароси борасида музокаралар олиб борган, дея хабар бермоқда ОАВ.

Бу ҳақда Bild am Sonntag газетаси Америка разведкасидаги ахборот манбасига асосланиб хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Россияга ИШИД жангарилари позициялари ҳақидаги маълумотларни тақдим этган.