Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Формула-1" пойгалари вақтида трекка чопиб тушган томошабин қамалиши мумкин
“Формула-1” пойгалари бўйича Сингапур Гран-приси вақтида трекка югуриб чиққан шахсга суд томонидан айблов эълон қилинди.
Буюк Британия фуқароси бўлган ушбу қоидабузар "атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остида қолдирганликда" айбланмоқда.
Унга 6 ойгача қамоқ жазоси ва 1,8 минг доллар миқдоридаги жарима белгиланиши кутилмоқда.
Айбловчи томоннинг вакили Маршал Лим ушбу 27 ёшли йигитга нисбатан навбатдаги айблов қўйилиши мумкинлигини истисно қилмаган.
Суд эшиттируви 6 октябрь кунида бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, ушбу қоидабузар 20 сентябрь куни Марина-Бэй трассасида “Формула-1” Қироллик пойгалари доирасидаги Сингапур Гран-присининг якунловчи босқичи ўтаётган вақтда пойгачиларни яқиндан суратга олиш мақсадида трекка югуриб тушган. Уни қўриқчилар вақтида тўхтатиб қолишган ва полицияга топширишган.