Жаҳон | 22:58 / 25.09.2015
4553
2 дақиқада ўқилади

Россия Украина билан ҳаво боғланишини тўхтатишга тайёрлигини маълум қилди

Россия ҳукумати Украинанинг санкцияларига нисбатан жавоб чораларини кўрмоқчи. Бу ҳақда Россия транспорт вазири Максим Соколов маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“ОАВлардан бугун бизга Яценюк ҳукуматининг “Аэрофлот” ва “Трансаэро” авиакомпанияларига Украина ҳудудида учишни тақиқламоқчи эканлиги маълум бўлди. Агар бу амалга оширилса, ундан Россия ҳам худдий шундай акс жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади”, деб айтди Соколов.

Соколов жавоб чоралари икки давлат ўртасидаги ҳаво боғланишини деярли ёпиб қўйишини таъкидлаб ўтди.

“Бундан биринчи навбатда Украина фуқаролари жабр кўради. Бироқ юзага келган вазиятда Россиянинг бундай чорани кўришга Украина ҳукуматининг ҳаракатлари мажбур қилмоқда”, деб айтди Соколов.

Аввалроқ Украинанинг “Аэрофлот” ва “Трансаэро”га қарши санкциялари 25 октябрдан амал қилишни бошлаши маълум қилинганди.