Жаҳон | 01:14 / 26.09.2015
3576
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Хитой интернетда бир-бирларига ҳужум қилмасликка келишиб олдилар

Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин берган қўшма матбуот-анжуманида уларнинг давлатлари интернет орқали бир-бирларига нисбатан киберҳужумлар амалга оширмасликка ёки интеллектуал мулкни ўғирлашни қўллаб-қувватламасликка келишиб олганларини маълум қилдилар, деб хабар бермоқда CNBC телеканали.

Обама маъмуриятининг маълум қилишича, АҚШ ва Хитой халқаро ҳамжамият доирасида ўз давлатларининг киберҳудуддаги хатти-ҳаракатлари меъёрларини ишлаб чиқишга мойиллик билдирдилар ва интернет соҳасида ўзаро муносабатларни келгусида муҳокама қилиш бўйича эксперт гуруҳини яратишни режалаштиришмоқда.