Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний: Сурияни ким бошқариши эмас, ИШИДни бартараф қилиш муҳим масала
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний одамлар Эрондаги ҳукуматни алмаштиришдан кўра, ИШИДга қарши кураш масаласини муҳокама қилиши кераклигини айтди.
Бундан ташқари, у ҳаводан берилаётган зарбалар самарали эмаслигини, бу орқали ғалабага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган.
Руҳонийнинг қўшимча қилишича, ИШИДни бартараф этиб бўлгачгина, Сурияда сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ҳақида ўйлашни бошласа бўлади.
У Россия томони ҳам шу фикрда эканига эътиборни қаратган.
Бироз олдинроқ, Руҳоний Асаднинг Сурия ҳокимияти тепада қолиши борасида томонлар якдил фикрда эканини айтгани хабар қилинганди.