Жаҳон | 21:32 / 28.09.2015
6852
1 дақиқада ўқилади

Украина делегацияси Путиннинг чиқиши бошланиши биланоқ зални тарк этди

БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Россия президенти Владимир Путин ўз нутқини бошлаш учун минбарга чиққанида Украина делегацияси зални тарк этди.

Қайд этиш керакки, бундан олдинроқ, Украина президентининг чиқиши вақтида Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин ҳам залдан чиқиб турганди.